Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадриддан Ўзбекистон шаҳарларига янги чартер ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
Мадрид–Тошкент–Мадрид ва Мадрид–Урганч–Мадрид йўналишлари бўйича ҳаво қатновлари World2Fly авиакомпаниясининг Airbus 330-300 самолётларида ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилади.
Испаниянинг етакчи El Mundo Financiero электрон нашрида Мадриддан Ўзбекистон шаҳарларига йўлга қўйилган янги чартер рейсларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Мақолада қайд этилишича, Испаниянинг энг йирик туроператори World2Meet Мадриддан Ўзбекистонга чартер рейсларни йўлга қўйди. Улар Мадридни Урганч ва Тошкент билан боғлайди.
"Мадрид–Тошкент–Мадрид" ва "Мадрид–Урганч–Мадрид" йўналишлари бўйича ҳаво қатновлари World2Fly авиакомпаниясининг Airbus 330-300 самолётларида ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилади", – дейилади мақолада.
Маълум қилинганидек, "Мадрид-Тошкент" йўналишида учган биринчи самолёт 23 май куни Ўзбекистон пойтахтига қўнди.
Мавзуга оид
11:42 / 26.02.2026
Януковичнинг собиқ маслаҳатчиси ўлдирилиши: гумонланувчи ГФРда ушланди
09:30 / 19.01.2026
Испанияда икки поезд тўқнашуви оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
14:00 / 21.10.2024