Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган “Нексия-2”нинг газбаллони портлади
Портлаш оқибатида машина бўлакларга бўлиниб кетган. Унинг ҳайдовчиси ва йўловчиларининг тақдири номаълумлигича қоляпти.
Жиззах вилоятида ҳаракатланиб кетаётган “Нексия-2” машинасининг газбаллони портлаб кетган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 28 май куни соат 13:00 ларда содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда машина бўлакланиб кетганини ва атрофда ҳатто инсон танасининг айрим қисмлари сочилиб ётганини кўриш мумкин. Машина ҳайдовчиси ва ундаги йўловчиларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда машинада неча киши бўлгани ва унда кетаётган ҳайдовчи ва йўловчилар сонига аниқлик киритиш учун суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:58 / 08.07.2026
Қашқадарёда ҳаракатдаги машина газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
13:52 / 11.06.2026
Жиззахда аттракцион ҳалокати: 4 киши жароҳатланди
12:29 / 06.06.2026