Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида Deloitte компанияси жалб этилган.
Сотувга қўйилган меҳмонхона 232 та хона, 7 та конференция зали, 2 та ресторан, барлар, ёзги терраса, фитнес-клуб ва бассейнни ўз ичига олади. Умумий 3 га ер майдонида 44 903 кв метр бино ва иншоотлар жойлашган.
Хусусийлаштириш жараёни уч босқичда амалга оширилади: сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest), мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) ҳамда мажбуриятга эга бўлган таклиф (BО) босқичлари. Якуний босқичда таклиф этиладиган қатъий нарх таклифининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов сифатида амалга ошириш белгиланган.
Аризаларни қабул қилиш муддати - 2024 йил 4 июл соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар давом этади.











