Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Малайзия камбағалликни қисқартириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
Ўзбекистон Малайзия билан камбағалликни қисқартириш йўналишида лойиҳалар амалга оширади, деб хабар бермоқда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги.
Айни кунларда Малайзия давлатида Савдо-иқтисодий масалалар бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева ҳам иштирок этяпти.
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2021 йилдаги 17 фоиздан 2023 йилда 11 фоизга тушди, 2026 йил якунигача бу кўрсаткични 7 фоизга тушириш белгилаб олинди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги самарали ҳамкорликни янада кенгайтириш, камбағалликни қисқартириш йўналишида қатор лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга ҳам келишиб олинди.
Малайзиянинг камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича “Мадани” ҳамда кам таъминланган оилалар билан ишлаш йўналишида “Э-Касих” ва “Азам” дастурлари мавжуд.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026