Ўзбекистон | 07:44 / 31.05.2024
8588
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энергия истеъмоли рейтинги жорий этилиши мумкин

Энергетика вазирлиги томонидан энергия сиғими энг юқори ва энг паст бўлганларнинг “10 талиги” юритилиб, оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Йилдан-йилга энергия ресурсларига талаб ошиб бораётган замонда улардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликни камайтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Таклифлардан бири – ташкилотлар, ҳудудлар ва кўчмас мулк объектлари кесимида энергия истеъмоли рейтингини жорий этиш. Бунда Энергетика вазирлиги томонидан энергия сиғими энг юқори ва энг паст бўлганларнинг “10 талиги” юритилиб, оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.

Тақдимотда энергияни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ва уни амалга ошириш чоралари атрофлича муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни алоқадор вазирлик ва идоралар билан биргаликда чуқур ва пухта ишлаб чиқиш, кўрсаткичларни халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига киритиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Мавзуга оид