Май ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди
Давлат статистика агентлиги 2024 йилнинг май ойи учун палов индексини эълон қилди.

Фото: Koolinar.ru
Унга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 30 200 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Бухоро (28 600 сўм) ва Қашқадарё (27 900 сўмдан) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порцияси 19 900 сўмдан сотилган.
Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порцияси учун ўртача нархлари қуйидагича бўлган:
· Қорақалпоғистон Р. – 24 300 сўм
· Андижон вилояти – 24 600 сўм
· Бухоро вилояти – 28 600 сўм
· Жиззах вилояти –26 200 сўм
· Қашқадарё вилояти – 27 900 сўм
· Навоий вилояти – 24 400 сўм
· Наманган вилояти – 19 900 сўм
· Самарқанд вилояти – 27 300 сўм
· Сурхондарё вилояти – 25 800 сўм
· Сирдарё вилояти – 23 500 сўм
· Тошкент вилояти – 25 400 сўм
· Фарғона вилояти – 23 300 сўм
· Хоразм вилояти – 27 600 сўм
· Тошкент шаҳри – 30 200 сўм
“Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган”, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Мавзуга оид

08:00 / 06.02.2025
Январ ойи учун “Палов индекси” эълон қилинди

10:14 / 04.08.2024
Июл ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

09:13 / 02.02.2024
Январда энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

15:54 / 05.01.2024