Украинада урушнинг 831-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Вице-президент Камала Ҳаррис АҚШ номидан Швейцариядаги тинчлик саммитида иштирок этади.
  • Нидерландия Украинага ўзи етказиб беришни ваъда қилган 24 дона F-16 қирувчи самолётларидан Россиядаги нишонлар бўйлаб зарба беришга рухсат берди.
  • Сафарбар қилинганларнинг рафиқалари ва оналари РФ мудофаа вазирлигининг Москвадаги биноси олдига келишди. Улар янги вазир билан учраштиришни талаб қилишган.
  • Украинада россиялик ҳарбийлар украин асирларини СССР мадҳиясини куйлашга мажбур қилгани акс этган видеоёзув юзасидан текширув бошланди.
  • «Верстка»: Россияда жанг қилишдан бош тортган сафарбар қилинганларни зўрлик билан Украинага юбориш бошланди.
  • «Улар учраши мумкин бўлган қаршиликнинг жиддийлигини тўғри баҳоламаяпти». РФ ТИВ — Украина АҚШ қуролларидан Россия бўйлаб зарба беришига қўйилган тақиқ бекор қилингани юзасидан.
  • Россия қўшини Харкив областидаги дам олиш базасига зарба берди.
  • The Washington Post газетаси Украина Америка қуроллари билан Россиядаги нишонларга зарба йўллашга рухсат олиши тафсилотларини ҳикоя қилди.

Украина қуролли кучлари позициясида тонг отиши

Украинанинг кўплаб областларида икки йилдан ошиқ вақтдан буён жанглар тун-у кун давом этмоқда, фақат уларнинг оралиғида кичик танаффуслар юзага келиши мумкин. Луҳанск областидаги Серебрянск ўрмони ҳудудида жанг қилаётган «Азов» бригадаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жангларнинг янги куни бошланишини шундай тасвирлайди: «Душман зарбалари туфайли ҳар куни ўзгарувчи ўрмон борган сари очиқ майдонга айланиб бормоқда. Ҳарбий ҳаракатларнинг ҳар кунида қачондир дарахтларга тўла бўлган жой ландшафти таниб бўлмас даражада ўзгармоқда ва пиёдалар деярли ҳар куни атроф ўзгаришига мослашишга мажбур». Қуйида келтириладиган тасвирлар 30 май куни Донецк областида Украина ҚК бўлинмаларидан бири мудофааланаётган позицияда олинган. Съёмка вақтида украин ҳарбийлари россияликлардан тахминан 200 метр масофа берида турарди.

Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA