Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 350 минг хонадоннинг чиқиндидан асоссиз қарздорлиги бўйича тўловлари қайта ҳисобланди
Қашқадарёда йилнинг биринчи чорагида 351 мингдан ортиқ хонадондан чиқинди ташиш бўйича кўрсатилмаган хизматлар учун 15 млрд сўмдан зиёд тўлов ундирилган.
Қашқадарё вилоятида фуқароларнинг эътирозлари асосида чиқинди билан боғлиқ муаммолар юзасидан ўрганиш ўтказилди, дея хабар бермоқда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.
Вилоятнинг 15 та туман-шаҳридаги 821 та маҳаллада 3 млн 482,3 минг аҳоли мавжуд. Санитар тозалаш корхоналари 762 та маҳалла (2 млн 533,04 минг аҳоли)га чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиб келади. Яъни бу хизматлар вилоятнинг 92,8 фоиз маҳалласи ёки 72,7 фоиз аҳолисини қамраб олган.
Бироқ аҳоли тўлиқ хатловдан ўтказилмагани, чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича шартномалар хонадонлар билан эмас, маҳалла фуқаролар йиғини билан тузилган. Чиқинди топширмайдиган ва ҳеч ким яшамайдиган хонадонларга ҳам хизмат ҳақлари ҳисобланиши ҳамда чиқиндиларни 10−15 кунгача бўлган муддатда кечиктириб олиб кетилаётгани эътирозлар кўпайганини кўрсатган.
Ўрганиш давомида 2024 йилнинг 1-чорагидаги қарздорлик суммалари, чиқинди ташиш хизматларининг кўрсатилмаганлик вақтлари учун ҳисобланиб келинаётган суммалар таҳлил қилинган.
Ўрганиш натижаларига кўра, кўрсатилмаган хизматлар қисми учун номуайян доирадаги 351 153 та хонадонда яшовчи 1 452 276 нафар истеъмолчига жами 15 млрд 593 млн 340 минг 700 сўм қарздорлик ҳисобланган. Натижада 10 млрд 929 млн 445 минг 471 сўмлик маблағ қарздорлик ҳисобидан чиқарилиб, истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинган.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротабани ташкил қилиши белгиланган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026