Украинадаги урушнинг 836-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Шимолий Осетияга илк бор дронлар ҳужум қилди. Маҳаллий расмийлар дронларнинг нишони ҳарбий аэродром бўлганини айтишган. Жабрланганлар йўқ. «Украинская правда» бу Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси амалиёти бўлганини хабар қилган.
- РФ мудофаа вазирлиги олти регион ва Қримда жами 25 дрон йўқ қилингани ҳақида маълумот берди. Белгород областида ибодатхона шикастланган. Жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган.
- Bloomberg: НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага 100 миллиард долларлик ёрдам ажратишни кўзда тутувчи беш йиллик фон тузишдан бош тортган.
- Парижда Молдованинг уч фуқароси қўлга олинди. Улар «Украинадаги француз аскарлари» ёзувли граффитини чизишда гумонланмоқда.
- Украина ҳарбий разведкаси Купянскнинг собиқ мэри Геннадий Мацегорга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берди. У ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Кун кадри. Украиналик аскар Краматорскдаги вокзалда ўғли билан

Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Луҳанск ўққа тутилиши оқибатлари
Украина қуролли кучлари 7 июн куни Луҳанск бўйлаб зарбалар йўллаган. Натижада кўп қаватли турар жой биноси подъезди қулаган. Ўзини ўзи эълон қилган республика расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, 60 киши жароҳатланган. Яраланганлар орасида — 8 ва 16 ёшлардаги икки бола ҳам бор.

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA




































