Маълум қилинишича, Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-сон “Даволаш” факультети 5-босқич талабаси, 1999 йилда туғилган У.Т. талабаларнинг ишончига кириб, уларни университетдаги танишлари орқали якуний тест имтиҳонларидан ўтказиб беришни ваъда қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида У.Т. ушбу олийгоҳда таҳсил олувчи маҳаллий фуқародан 4 та фаннинг якуний тест имтиҳонларидан ўтказиб бериш учун 2 000 доллар талаб қилиб, шундан 1 500 долларни олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Тезкор суриштирув жараёнларида, У.Т. фуқародан олган 2 000 долларнинг 700 долларини ўзида олиб қолиб, қолган 1 300 долларини жиноий шериги Бобур исмли шахсга беришни режалаштиргани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.