Ўзбекистон | 08:44 / 10.06.2024
3718
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказишда хатолик кузатилди

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган абитуриентлар жорий йил битирувчиси сифатида қайд этилаётгани тўғрисида маълумотлар тарқалди. Билимни баҳолаш агентлиги ҳолат юзасидан расмий ахборот берди.

Фото: Kun.uz

Олий ва профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни рўйхатга олиш очилгандан сўнг дастлаб рўйхатдан ўтган 623 нафар абитуриентда шундай ҳолат кузатилган.

Ушбу ҳолат жорий йил битирувчиларининг маълумотлари таълим вазирликларидан реал вақт режимида олиниши билан боғлиқ бўлиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимига сўров юборилганда, барчага бир хил тарзда 2024 йилда Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейини тамомлагани тўғрисида маълумот қайтарилган.

Мазкур ҳолат агентлик мутахассислари томонидан қисқа вақт ичида аниқланиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг мутахассисларига боғланган ҳолда бартараф этилди.

Умумтаълим мактабларининг жорий йил битирувчилари тўғрисидаги маълумотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларнинг жорий йил битирувчилари тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимларидан интеграция орқали реал вақт режимида олинади.

Мавзуга оид