08:46 / 10.06.2024
8732

Сурхондарёда ер силкиниши содир бўлди

Эпицентр: Узун тумани. Магнитуда М=3,4. 

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 7:52 да зилзила содир бўлди. 

Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Узун тумани. Зилзила координаталари: 38,06 градус шимолий кенглик; 68,18 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 367 км жануби-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Узун туманида 2-3 балл, 11 км.

Top