Ўзбекистон ва Халқаро сейсмология маркази зилзилалар таҳлили соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Халқаро сейсмология маркази (ISC) директори Дмитрий Сторчак билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё
"Дунё" хабарига кўра, суҳбат давомида хорижий томонга 2023-2030 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистоннинг миллий ҳаракатлар режаси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Мулоқот давомида табиий офатлар хавфини камайтириш ва зилзилаларни таҳлил қилиб уларни олдиндан айтиш бўйича йўналишларда ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ва ISC ўртасида илмий соҳада доимий ҳамкорликни ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.
Халқаро сейсмология маркази 1960 йилда ЮНEСКО ҳомийлигида Британияда ташкил этилган. Марказнинг асосий вазифаси бутун дунёдаги бўлиб ўтган зилзилаларнинг жамланмасини йиғиш ва таҳлил қилишдан иборат. ISC ҳозирги кунга келиб дунёнинг 47 та ривожланган давлатларининг 71 та илмий-тадқиқот муассасалари ва сейсмологик марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
«БААдаги фуқароларимизни тезликда текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган» — ТИВ
Ўзбекистон | 16:53
-
“Японияда биринчи бўлиб раҳбарлар ишдан олинади” – япон бизнесини бошқараётган ўзбек аёли
Ўзбекистон | 16:50
-
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади
Жаҳон | 16:47
Мавзуга оид

00:41 / 06.12.2024
АҚШда 7 магнитудали зилзила содир бўлди

13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди

11:53 / 13.11.2024