Ўзбекистонга лифт импорти сунъий равишда тўхтатиб қўйилгани муаммосига Олий Мажлис Сенати эътибор қаратди.

Kun.uz аввалроқ хабар берганидек, лифт импорт қилувчи тадбиркорлар 20 мартдан бошлаб товарларини божхонада ўтказа олмай қолган, чунки уларга берилган мувофиқлик сертификатлари кутилмаганда бекор қилинган. Саноат хавфсизлиги қўмитаси масъуллари буни лифтларга қўйиладиган талаблар ўзгараётгани билан изоҳлаган.

Маълум бўлишича, ҳозирда “Саноат хавфсизлиги” давлат муассасаси аккредитациясининг амал қилиши тўхтатилган ва шу сабаб мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолият юритаётган ва аккредитация қилинган сертификатлаш органи мавжуд эмас.

Бу – тадбиркорлар мурожаатидан кейин Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг ўрганишларида маълум бўлган.

Импорт тўхтатилгунга қадар “Саноат хавфсизлиги” давлат муассасаси республикада саноат маҳсулотини (лифт, эскалатор, газбаллон, иситиш қозонлари) сертификатлаштириш бўйича аккредитациядан ўтган ягона орган ҳисобланган. Кейинроқ унинг аккредитацияси бекор қилинган. Аммо нима сабабдан бекор қилинганига Сенатнинг хабарида ойдинлик киритилмаган.

Аниқланишича, божхона омборларида 47 та корхона томонидан олиб келинган, қиймати 9,5 млн доллар бўлган 332 та лифт ва эскалатор назоратда турган. Шу муносабат билан, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов ҳукуматга сенатор сўровини юборган.

“Вазирлар Маҳкамаси томонидан сенатор сўровига берилган жавобда сўнгги пайтларда мамлакатимизда лифтлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар содир бўлаётгани сабабли халқаро, хусусан, Европа тажрибасини ўрганган ҳолда лифтлар ва уларнинг мосламалари сифати ҳамда хавфсизлигига тааллуқли бўлган