Жаҳон | 16:31 / 17.06.2024
5715
3 дақиқада ўқилади

Киев кредиторлар билан қарз реструктуризацияси бўйича келиша олмади

Июн ойининг биринчи ярмида Украина ҳукумати евробонд эгалари қўмитаси билан 1 августдан бошлаб қарзни реструктуризация қилиш бўйича музокаралар олиб борди, бироқ келишувга эришилмади, деб хабар берди Киев.

Фото: AP

Украина ҳукумати халқаро кредиторлар билан қарзларни қайта тузиш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Украина ҳукуматининг 17 июн, душанба куни Лондон фонд биржаси веб-сайтида эълон қилинган баёнотида айтилишича, 3 июндан 14 июнгача Киев Украина евробондларининг тахминан 20 фоизига эгалик қилувчи евробонд эгалари қўмитаси вакиллари билан ёпиқ учрашувлар ўтказди, бироқ ҳозирча келишувга эришилмади

Украина кредиторлар билан 1 августгача келишувга эришиши керак

Украина молия вазири Сергей Марченко ушбу баёнотни шарҳлар экан, музокараларда Украинанинг 13 серияли евробондларини қайта тузиш шартлари муҳокама қилинганини, улар 1 августда – Россия томонидан бошланган кенг кўламли уруш фонида тўловларни икки йиллик музлатиш тўғрисидаги қарорнинг амал қилиш муддати тугайдиган куни бўлиб ўтиши кераклигини таъкидлади. Келгуси ҳафталарда Киев евробонд эгалари билан Эгалик қўмитасидан ташқарида маслаҳатлашувлар ўтказади, деди украиналик вазир.

Шу билан бирга, у Украина армиясини қўллаб-қувватлаш ва урушда ғалаба қозониш учун кучли иқтисодиётга муҳтожлигини таъкидлади. «Украина Россиянинг кенг миқёсли ҳужумига қарши фавқулодда чидамлилик кўрсатди ва бизнинг иқтисодиётимиз барча кутилмаларни ортда қолдирди. Аммо бу нозик мувозанат бўлиб, шерикларнинг доимий изчил ва муҳим қўллаб-қувватлашига боғлиқ. Қарзни ўз вақтида реструктуризация қилиш бу қўллаб-қувватлашнинг муҳим қисмидир», деди у. 

Марченконинг эслатишича, кенг миқёсли уруш бошлангандан бери Киев инвесторлар билан доимий равишда маслаҳатлашиб, Еврооблигациялар эгалари қўмитаси билан музокараларда инвестор ва бозорнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган, ҳамма учун маъқул бўлган таклифни тайёрлаган. У Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва расмий кредиторлар томонидан қўллаб-қувватланди. Вазир Украина барча келишмовчиликларни ҳал қилиш учун хусусий кредиторлар билан музокараларни давом эттиришини таъкидлади, шунингдек, жорий кечиктириш тугагунига қадар келишувга эришиш имкониятига ишонч билдирди. Reuters таъкидлаганидек, гап қарийб 20 миллиард доллар миқдоридаги қарзни қайта тузиш ҳақида кетмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид