"Дунё" хабарига кўра, Германия ҳукуматининг миграция келишувлари бўйича махсус вакили Йоахим Штамп Ўзбекистон томони билан эришилган мазкур келишувга асосий сабаб мамлакат муҳим геосиёсий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган.
Немис нашрларининг ёзишича, махсус вакил Йоахим Штамп ҳозирда турли давлатлар билан ҳамкорлик қилиш учун янги ҳужжатлар тайёрланаётганини ҳам маълум қилган.
Шунингдек, ГФР ички ишлар вазири Ненси Фезер "Ҳанделсблатт" газетасига берган интервюсида, Германияга малакали ишчиларни жалб қилиш ва ноқонуний йўл билан кириб келган меҳнат муҳожирларини ватанига қайтаришни тезлаштиришда миграция келишувлари зарурлигини таъкидлаган.
"Вазирга кўра, Ўзбекистон билан музокаралар қизғин давом этмоқда. Сўнгги икки йил ичида жорий этилган қонунчилик туфайли ушбу соҳада катта муваффақиятларга эришилди", — деб ёзган Германия ОАВ.















