Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Чилонзор ва Сергели туманларида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментининг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. фуқаро Ш.Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали айланма йўллар билан Америка Қўшма Штатларига юбориши эвазига 334 млн сўми олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Сергели туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.Г. фуқаро А.Ю.ни танишлари ёрдамида Польша давлатига ишга юбориши эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
12:31 / 03.03.2026