Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда қоидабузар куёвнинг 68 та жаримасини қайнота тўлаб берди
Қайнота 68 та қоидабузарлик учун 28 млн сўм тўлаб берган ва қизининг Lacetti машинасини жарима майдонидан олиб чиққан.
Андижон шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини 68 марта бузган йигитнинг жарималарини унинг қайнотаси тўлаб берган. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Андижон шаҳрида яшовчи М.А. хотинининг эгалигида бўлган Lacetti машинасини бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан МИБ Андижон шаҳар бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 68 та қарорларга мувофиқ М.У.дан жами 28 млн сўм ундирилиши белгиланган.
Бўлим давлат ижрочиси машина эгасини жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Қарздорлик тўланмагани сабабли Lacetti жарима майдонига олиб кириб қўйилган.
Шундан сўнг машина эгаси бўлган аёлнинг отаси куёви М.А. бошқарувида содир этилган 68 та жарима учун 28 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб берган ва қизининг машинасини жарима майдонидан олиб чиққан.
Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026