Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция Россияни сунъий йўлдошлар ишига аралашишда айблади
Швеция сунъий йўлдошлари мамлакат НАТОга қўшилганидан кейин ёмонроқ ишлай бошлади. Маҳаллий ҳокимият вакиллари бунга Россия аралашуви сабаб бўлмоқда, деб ҳисоблайди.
Швеция расмийлари Россияни Скандинавия мамлакати сунъий йўлдошлари фаолиятига «аралашув»да айблади. Швеция бош вазири Улф Кристерссоннинг 20 июн, пайшанба куни Bloomberg агентлигига маълум қилишича, Стокҳолм НАТОга қўшилганидан бир неча кун ўтиб кузатилган сунъий йўлдош носозликлари «жиддий ҳамда Россиянинг Швеция ва бошқа давлатларга қарши қаратилган кенгроқ гибрид ҳаракатларининг бир қисми сифатида кўрилиши мумкин».
Кристерссоннинг сўзларига кўра, Швеция ўз ҳамкорлари билан ҳозир Москванинг ҳаракатларига «жавоб изламоқда». Шу билан бирга, деб ёзади Bloomberg, Швеция почта ва телекоммуникациялар бошқармаси БМТдаги Халқаро электралоқа иттифоқининг Женевада жойлашган кенгашидан Россия аралашуви масаласини кўриб чиқишни сўради.
Болтиқбўйи мамлакатлари Россияни минтақада GPS’ни ўчиришда айблаяпти
Апрел ойи охирида Эстония, Латвия ва Литва ташқи ишлар вазирлари Болтиқ денгизи минтақасида GPS сунъий йўлдош навигация тизимининг бостирилиши туфайли авиация ҳалокати хавфи ортиши ҳақида огоҳлантирган эди. Уларнинг фикрича, аралашув ортида Россия турган.
Хабар қилинишича, GPS носозликлари фуқаролик самолётларининг парвозларини тўхтатган. Шу тариқа, 25 ва 26 апрел кунлари Финландия миллий авиаташувчиси Finnair’нинг Ҳелсинкидан Эстониянинг Тарту шаҳрига йўл олган иккита самолёти Финландияга қайтишга мажбур бўлди. Умуман олганда, экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, бир неча ой давомида фуқаро авиациясининг ўн минглаб парвозлари носозликлардан зарар кўрган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026