Жамият | 10:30 / 23.06.2024
3959
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланди

Хонадон эгаси майнинг ферма ташкил этиб 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда “Чортоқ” МФЙ ҳудудида яшовчи О.К. уйининг ертўласида 5 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини электр тармоғига яширинча улаб, 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид