Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари Японияга ишга жалб этилади
Ўзбекистонликлар Японияга логистика, аэропорт хизмати ва юк ташиш йўналишларида ишга юборилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Япониянинг Haneda Turtle Service компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда дастлаб Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича мавжуд тизим, агентлик фаолияти, миграция географиясини кенгайтириш, бу борада Япония билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг, техник стажёрлик ва махсус малакали ишчи дастурлари доирасида Ўзбекистон фуқаролари логистика, аэропорт хизмати ва юк ташиш йўналишларида ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида агентлик ва Haneda Turtle Service компанияси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026