Ўзбекистон | 18:22 / 27.06.2024
6432
1 дақиқада ўқилади

Жазирама сабабли поездлар тезлигига чеклов киритилди

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабарига кўра, жазирамада релслар қизиб кетади, шу сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар тезлигига чеклов ўрнатилмоқда. Натижада поездлар графикдан кечикиши, улардаги кондиционерлар иш қуввати пасайиши мумкин.

Фото: Ўзбекистон темирйўллари

Ўзбекистонда ҳукм сураётган ёз жазирамаси шароитида поездларнинг ҳаракатланиш тезлиги чекланмоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маълум қилди.

“Ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Натижада поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин.

Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда эса совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин”, – дейилади хабарда.

“Ўзтемирйўлйўловчи” об-ҳаво шароити туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Мавзуга оид