Ўзбекистон президентининг фармони билан, 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Жумладан, Kun.uz бош муҳаррири Дилшод Абдуқодиров «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Интернет-нашрлардан, шунингдек, Daryo.uz бош муҳаррири Аҳмад Юсупов ва Darakchi.uz бош муҳаррири Алия Сулаймонова ҳам «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Тақдирланганларга давлат мукофотларини 26 июн куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева топширди.

Тадбирда Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ОАВ ходимларига касб байрами муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Мукофотланганлар рўйхати

«Шуҳрат» медали билан

  • Абдуқодиров Дилшод Аҳмаджонович – Kun.uz интернет нашри бош муҳаррири
  • Абдураҳмонова Феруза Абдуғаниевна – «Mening yurtim» телеканали бошловчиси
  • Абидов Азиз Ағзамович – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи – матбуот котиби
  • Алимуҳаммедов Туйғун Ваҳобович – «Ўзбекистон кўзи ожизлар босмахонаси» давлат унитар корхонаси муқоваловчиси
  • Бозоров Баҳриддин Ҳайдарович – «Akademnashr NMM» МЧЖ бош рассоми
  • Байтураева Гулжамал Оринбасаровна – «Нурлы жол» газетаси бўлим мудири
  • Воҳидова Нозима Раҳимовна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat telekanali» давлат муассасаси кино-видеомаҳсулотлар ва тезкор дубляж муҳарририяти катта муҳаррири
  • Ғуломова Дилфуза Иззатовна – «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририятининг Навоий вилояти бўйича махсус мухбири
  • Жамолов Қаҳрамон Жумаевич – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали муҳаррирлар гуруҳи бош муҳаррири