Жамият | 10:23 / 02.07.2024
4817
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ёнғинда бешта хонадон жиддий зарарланди

Ёнғин чиққан хонадон батамом ёниб кетгани, у ерда яшовчи оила ҳатто ҳужжатларни олишга ҳам улгурмагани айтилмоқда.

Фото: Facebook / Тошпулат Рахматуллаев

Самарқанд шаҳридаги маҳаллалардан бирида юз берган ёнғинда бешта хонадон зарар кўрган. Бу ҳақда журналист Тошпўлат Раҳматуллаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 2024 йил 27 июн куни Самарқанд шаҳридаги Халқобод маҳалласида содир бўлган. Жиззах кўчаси 2-йўлак 11-уйдан бошланган ёнғин қўшни хонадонларга ҳам ўтиб кетган.

Оқибатда ўт чиққан хонадон ва ундаги барча нарса ҳамда буюмлар батамом ёниб кетган. Оила аъзолари ҳатто ўз ҳужжатларини ҳам олишга улгурмаган. Унга туташ бўлган хонадонларда ҳам бино томлари ва уй шифтлари ёнган.

Хабарда айтилишича, ёнғин содир бўлганда уни ўчиришда маҳалла аҳли ёрдам берган. Олов ўчирилгандан сўнг ёнғин қолдиқларини тозалашган. Шунингдек, маҳалладошлар ёнғиндан азият чеккан хонадонларга ёрдам беришга ваъда берган.

Тошпўлат Раҳматуллаев ёнғиндан зарар кўрган хонадонларга маҳалла аҳли кўрсатаётган ёрдам етарли бўлмаслигини айтиб, одамларни савоб иш қилишга ва жабрланувчиларга кўмак беришга чақирган.

Ҳодиса ҳақида мутасадди ташкилотлар томонидан ҳеч қаерда расмий маълумот берилмади.

Аввалроқ, Самарқанд шаҳридаги Хожа Дониёр маҳалласида ёнғин юз берган ва унда 13 та хонадон зарар кўрган эди. Ўшанда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ёнғинда зарар кўрган хонадонларни бориб кўрган ва уларга ёрдам берилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Chery Uzbekistan’дан барча Tiggo автомобилларига 0% бўлиб тўлаш имконияти - 36 ойгача

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди