Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида тунда жанжал содир бўлди. Гумондорлар ушланган
Ярим тунда ўзаро таниш бўлган 5 киши оғзаки келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетишган. Иштирокчилардан бири автомобилини одамлар устига ҳайдаган. 3 киши жароҳат олган.
Фото: ИИББ
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудида кўп қаватли уй олдида бир нечта фуқаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео лавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 3 июл куни тахминан соат 23:00ларда Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида содир бўлган. Ўзаро таниш бўлган К.Ф., Б.А., Т.Ж., Ф.Р. ва И.У. оғзаки келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетишган. Жанжал оқибатида уч киши тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Вафот этган ёки оғир жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахслар ушланган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 07.04.2026
Сергели туманида автобусда ёнғин чиқди
13:51 / 26.03.2026
Тошкентда АҚШга виза олиб бериш ваъдаси билан 75 минг доллар олган шахс ушланди
09:12 / 26.03.2026
75 минг доллар эвазига АҚШ визасини ваъда қилган шахс ушланди
12:27 / 12.03.2026