“Ҳудудгаз Пойтахт” хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади:
Чилонзор тумани — “Мевазор”, “Яккабоғ”, “2-Қатортол” МФЙларидаги 1124 та хонадон ҳамда “Кичик Хирмонтепа”, “Хирмонтепа”, “Бўрижар”, “Меҳиржон” ва “Шуҳрат” МФЙларда кўп қаватли уйлардаги 6095 та хонадон;
Учтепа тумани — Учтепа 11-мавзе кўп қаватли уйларидаги 1895 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони 29 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
















