Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Spark ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юборди
ЙТҲ оқибатида пиёдалар тан жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилишган.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Spark машинаси пиёдаларни уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ 4 июл куни соат 22:30ларда Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш кўчасида содир бўлган. 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Х. Spark машинасини бошқариб кетаётиб, икки пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдалар тан жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилишган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳамда қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
Аввалроқ Тошкентда юк машинаси боғча боласини уриб юборган ва бунинг оқибатида 3 ёшли бола олган тан жароҳатлари сабаб вафот этганди.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
10:25 / 09.06.2026