Жамият | 16:02 / 10.07.2024
7681
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда фуқаро котлован қазиб, қўшнисининг уйини қулатгани рад этилди

Тезкор ўрганиш ишлари давомида вилоятнинг бирорта ҳудудида уй-жой қулаши билан боғлиқ ҳодиса рўй бермаганлиги аниқланган.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда фуқаро қурилиш қилиш учун котлован қазиб, қўшнисининг уйини қулатгани ҳақидаги видеолавҳалар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

“Аввало таъкидлаш жоизки, тарқатилаётган материалда ҳолатнинг айнан Самарқанд вилоятида содир бўлганини изоҳловчи бирор маълумот келтирилмаган. Шунингдек, диққат билан тингланса, тасвир ортида инсонларнинг чет тилида сўзлашаётганини ҳам эшитиш мумкин”, дейилади вазирлик муносабатида.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш давомида вилоятнинг бирорта ҳудудида уй-жой қулаши билан боғлиқ ҳодиса рўй бермаганлиги аниқланган.

Вазирлик ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда тегишли жазо чоралари белгиланганлигини эслатиб ўтган.

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида котлован нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид