Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қурилиш фирмаси 30 та ноёб дарахтни ноқонуний кесиб ташлади
МЧЖлардан бири 31 та дарахтни ноқонуний кесиб ташлаб табиатга 260 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланган.
Самарқандда қурилиш фирмаси 30 та ноёб дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳар “Боғимайдон” МФЙда жойлашган 16-боғча ҳудудида қўшимча 150 ўринли бино қуриш ва ҳудудда қайта қурилиш ишларини олиб бораётган “Самарқанд махсус сув дренаж” МЧЖ томонидан 31 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланган.
Жумладан, 30 туп диаметри 6,6 сантиметрдан 24,5 сантиметргача бўлган Элдор қарағайи ва 1 туп диаметри 27 сантиметр бўлган теракни боғча биносининг ерости қисмини қазиш вақтида кесиб ташлагани ва илдизларини йўқ қилгани ҳолати аниқланган.

Олиб борилган тезкор ўрганишлар жараёнида “Самарқанд махсус сув дренаж” МЧЖ томонидан дарахтларни ноқонуний тарзда кесиб ташланиши оқибатида табиатга 260 620 000 сўм зарар етказгани маълум бўлган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорида жиноят аломатлари борлиги сабабли айбдор шахсларга нисбатан қонун талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026