Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларида 2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.
Тўлов-контракт миқдорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳамда таълим шаклларига (кундузги, сиртқи, кечки) қараб фарқланади.
Бир талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати қуйидагича белгиланган:


Аввалги йиллар таққослаганда, тўлов суммалари ўртача 15 фоизга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, тўлов-контракт миқдорлари 4 йилдан буён ўзгармай келаётган эди. Сўнгги марта 2019/2020-ўқув йилида тўлов-контракт миқдорлари оширилганди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда айни дамда 111 та давлат олийгоҳи фаолият юритмоқда.










