Жорий йил хорижий ва нодавлат ОТМда давлат гранти асосида ўқиш учун 1200 та квота ажратилди. Бу олдинги йилларда 1000 та эди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида ажратилган ўринларнинг олий таълим ташкилотлари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Улар қуйидаги жадвалда акс этган.




















