Хитойдан Ўзбекистонга юклар поезд орқали рекорд даражада тез етказилди
Контейнер поезди 5 кун ичида Хитойдан Қозоғистон орқали Тошкентга етиб келди.

Фото: Қазақстан темір жолы
Хитойдан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга йўл олган контейнер поезди 5 кун ичида рекорд даражадаги 4486 км масофани босиб ўтди. Бу ҳақда «Қазақстан темір жолы» матбуот хизматига таяниб Kazinform хабар берди.
Қайд қилинишича, юк поезди Сиан портидаги Қозоғистон-Хитой терминалидан жўнатилган. Поездга KTZE Khorgos Gateway қуруқлик портида контейнерлар қайта юкланган ва Қозоғистон темир йўллари тармоғи бўйлаб Сариағаш чегара станциясигача, сўнгра охирги нуқта – Марказий Осиёдаги йирик транспорт узелига айланган Тошкент станциясига етказилган.
Компания юк ташишнинг қисқа муддатда амалга оширилишини Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятларининг ўзаро ҳамкорлиги туфайли таъминланаётганини таъкидлади. Технологик жараёнларни реконструкция қилиш ва такомиллаштириш ҳисобига Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги асосий юк оқими ўтадиган Сариағаш давлатлараро туташ станциясининг қуввати 50 фоизга оширилган.
Таъкидланишича, 2023 йилда мамлакатлар ўртасидаги юк ташиш ҳажми 31 миллион тоннадан ортиқни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 17,2 фоизга ўсган.
2024 йил апрел ойида Хива шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари ўртасида Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон йўналиши бўйича юк ташишни ташкил этиш ва Трансафғон йўналишини ривожлантириш бўйича эришилган келишувлар доирасида юкларни тез етказиб бериш хизмати ташкил этилган эди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

17:53 / 17.04.2025
«Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилди

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025