Андижонда далилларни сохталаштирган профилактика инспектори қамалди
Андижон шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ профилактика инспектори бир нечта ҳолатда ҳужжатларга сохта ёзувлар киритиш ва имзоларни сохталаштириш орқали жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Суд унга бу қилмиши учун 2 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Андижонда профилактика инспектори далилларни сохталаштиришда айбланиб, жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд ҳукмида келтирилишича, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ профилактика инспектори, 1990 йилда туғилган У.С. бир нечта ҳолатда ҳокимият ҳаракатсизлиги ва далилларни сохталаштириш жиноятини содир қилган.
Хусусан, у 2022-2023 йилларда 30 га яқин шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг турли моддалари билан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатларни судга юбориш ёки ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жарима солиш ва ундириш чораларини кўрмаган. Шунингдек, 20 дан ортиқ ҳолатда тўпланган ҳужжатлар бўйича айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрмасдан фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказиб, жиноят содир этилишига йўл қўйган.
Бундан ташқари, У.С. фуқаро Б.Ж таниши П.М. уриб, тан жароҳати етказани ҳолати бўйича юзаки терговга қадар текширув ўтказиб, тайинланган суд-тиббий экспертизасининг хулосаси олинмасдан Б.Н. тан жароҳати олмагани ҳақида ҳужжатларга сохта ёзувлар киритган. Бу орқали ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Мазкур қарор шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилиб, жиноят иши қўзғатилган ҳамда суд муҳокамасига юборилган.
У.С. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро А.Ғ. таниши А.М.ни уриб, тан жароҳати етказгани ҳолати бўйича ҳам ҳужжатларга сохта ёзувлар киритган ва фуқаро А.Ғ., 3-сон ИИБ бошлиғи Ш.Ҳусанов ўрнига имзолар қўйиб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Мазкур қарор ўрганилганда А.Ғ.га ўртача оғир тан жароҳати етказилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Профилактика инспектори судда ўз айбига иқрор бўлган ва қилмишидан пушаймонлигини айтиб, суддан ўзига нисбатан адолатли қарор чиқаришни сўраган.
Суд ҳукми билан У.С. Жиноят кодексининг 208-моддаси (ҳокимият ҳаракатсизлиги), 230-1-моддаси 2-қисми “б” бандида (далилларни сохталаштириш шахсни ушлаб туришга, қамоққа олишга, жиноий жавобгарликка тортишга ёки жиноий жавобгарликдан озод этишга, ҳукм қилишга ёхуд оқлашга сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 2 йил муддатга ички ишлар органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 2 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Аввалроқ Наманганда пора билан “ўтириб чиқиб”, оқланган ИИБ ходими яна қамалгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:49 / 15.12.2024