Жаҳон | 14:07 / 06.08.2024
3441
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда икки кун ичида 231 киши ҳалок бўлди

Энг қаттиқ тўқнашувлар содир бўлган пойтахт Даккада кеча 78 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди.

Фото: Reuters / Mohammad Ponir Hossain

Бангладешдаги тартибсизликлар сўнгги икки кун ичида 231 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Dhaka Tribune газетасининг ёзишича, кеча Бангладешдаги тартибсизликлар бош вазир Шайх Ҳасина ҳукумат курсини тарк этганига ва армия «ўтиш даври ҳукумати тузилишини» эълон қилганига қарамай давом этган.

Намойишлар чоғида 135 киши зўравонлик қурбони бўлди.

Энг қаттиқ тўқнашувлар содир бўлган пойтахт Даккада кеча полиция отишмаси, тўдалар тўқнашуви ва талончилик оқибатида 78 киши ҳалок бўлди, юзлаб киши тан жароҳати олди. 

Бангладешнинг деярли барча штатларини қамраб олган тартибсизликлар пайтида кўплаб расмий бинолар ёқиб юборилган. Шерпур шаҳрида намойишчилар эгаллаб олган қамоқхонадан 500 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди. 

Бангладешда оммавий тартибсизликлар мамлакат ҳукумати давлат лавозимлари учун аксарият квоталарни бекор қилганидан кейин бошланди.

Мавзуга оид