Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Украинанинг Курск областидаги мақсадларини санади
Киевга Курск областидаги операция музокаралар позициясини яхшилаш, Россия армиясининг Донбассдаги юришини секинлаштириш ва Россия жамиятини парчалаш учун керак, деб ҳисоблайди Владимир Путин.
Украина Қуролли кучлари (УҚК)нинг Курск областидаги ҳарбий операциясидан асосий мақсад Донбассдаги Россия армияси ҳужумини тўхтатишга уринишдир, деди Россия президенти Владимир Путин 12 август, душанба куни хавфсизлик кучлари раҳбарияти билан тезкор йиғилишда.
Шу билан бирга, Путиннинг сўзларига кўра, Курск областида содир бўлаётган воқеалар фонида Россия Қуролли кучларининг бутун фронт чизиғи бўйлаб ҳужум операциялари суръати «нафақат пасаймади, балки аксинча, бир ярим баробар ўсди».
Украина Қуролли кучлари ҳужумининг бошқа мақсадлари қаторида, Россия президенти «жамиятга низо экиш ва одамларни қўрқитишга» уринишни, шунингдек, Киев музокаралардаги позициясини мустаҳкамлаш истагини таъкидлади.
Россия Украина Курск вилоятидаги 28 та аҳоли пунктини назорат қилаётганини тан олди
12 август ҳолатига кўра, Россия Федерацияси ҳудудидаги жанглар ва Украина назорати зонаси тахминан 480 квадрат километрни ташкил этади, дея таъкидлайди мустақил матбуот. Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирновнинг сўзларига кўра, 28 та аҳоли пункти Украина Қуролли кучлари назоратида.
Умуман олганда, губернатор вазифасини бажарувчининг сўзларига кўра, Курск области чегара ҳудудларини 121 мингга яқин аҳоли тарк этган. Украина назоратидаги ҳудудларда 2000 нафар маҳаллий аҳолининг тақдири номаълумлигича қоляпти. Украина қуролли кучлари ҳужуми пайтида, Смирнов сўзларига кўра, Курск областининг 12 тинч фуқароси ҳалок бўлган, 121 киши, шу жумладан 10 бола яраланган.
Мавзуга оид
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026