“Mpox вирусининг Ўзбекистонга кириб келмаслиги учун чоралар кўриляпти” — Санэпидқўм
Қўмитага кўра, mpox (маймун чечаги) вирусига гумон қилинадиган ҳолатлар бўлса, уларни лабораторияда аниқлаш учун мутахассислар қайта тайёргарликдан ўтказилган. Шунингдек, касалликни ташхислаш учун зарур бўладиган диагностика ва тест системаларини олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
14 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти mpox (маймун чечаги) вируси тарқалиши яна бошлангани сабаб дунёда фавқулодда ҳолат эълон қилганди. Ўзбекистон Санитария-эпидемология хизмати қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромов вируснинг Ўзбекистонга четдан кириб келиши ва тарқалиб кетиши олдини олиш юзасидан маълум чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистонда касалликка чалинганликда гумон қилинадиган ҳолатларда лаборатория ташхисланишини ўтказиш учун божхоналардаги ва вирусология илмий текшириш институтидаги вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилган. Шунингдек, маймун чечаги касаллигини ташхислаш учун зарур бўладиган диагностика ва тест системаларини олиб келиш юзасидан ишлар йўлга қўйилган.
“Бизда 2023 йилда берилган тест системаси ҳам мавжуд. Ундан фойдаланиш юзасидан маълум ишларни амалга оширяпмиз. Яъни жойларга етказиб бериш ва у ерда гумон қилинган ҳолатларда касалликни ташхислашдан ўтказиш юзасидан иш жойида тажриба алмашинувини амалга ошириш, яъни иш жойида кўникма ҳосил қилиш юзасидан видеоконференция алоқаси орқали лаборатория ходимларининг билим савиялари оширилмоқда”, – деб қўшимча қилди Икромов.
Бундан ташқари, масъул касалликка гумон ҳолатини эрта аниқлаш учун қабулхона ва юқумли касалликлар шифохоналарида тери тошмаларининг барча кўринишлари, жумладан, маймун чечагининг ўзига хос белгиларини аниқлаш мақсадида шифокорлар билан ўқув семинарлари ташкил қилиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Олдинроқ, дунёда mpox билан касалланиш ортаётгани, касаллик белгилари ва ундан ҳимояланиш бўйича маълумот берилган эди.
Мавзуга оид
18:11 / 11.12.2024
Австралиядаги лабораторияда ўлимга олиб келувчи вируслар солинган юзлаб флаконлар йўқолди
17:30 / 26.11.2024
Ўзбекистонга янги вирус кириб келгани йўқ, гриппнинг А тури кўпайган – ССВ
23:12 / 19.10.2024
Гриппга чалинган одам уни қанча вақт давомида бошқаларга юқтиради? Мутахассислар жавоб берди
18:00 / 12.10.2024