Блогерлар: Украина Курск областидаги Сейм бўйлаб барча кўприкларга зарба берди
Украина қуролли кучлари Курск областидаги Сейм дарёси бўйлаб рус армияси таъминланган барча кўприкларни бузиб ташлади, дея даъво қилмоқда россиялик уруш тарафдори бўлган блогерлар. Ушбу маълумот расмий тасдиқлангани йўқ.
Курск областидаги ҳужум чоғида Украина қуролли кучлари Глушково туманида Сейм дарёси устидаги учинчи ва охирги кўприкни вайрон қилди, деб хабар берди россиялик уруш тарафдори бўлган блогерлар Владимир Романов ва Юрий Подоляк 19 август, душанба куни.
Бу маълумот ҳали расман тасдиқланмаган, бироқ Подоляк хабарини ўз Telegram-каналида Курск области губернатори вазифасини бажарувчининг маслаҳатчиси Роман Алехин тарқатган. Ҳарбий мухбирнинг хабарида, хусусан, Кариж қишлоғи яқинидаги кўприк тунда зарбага учрагани ва ҳозирда Россия ҳарбийлари понтонлардан ўтиш учун фойдаланаётгани айтилади.
Ҳаммаси бўлиб, бутун Глушково туманини кесиб ўтувчи Сейм дарёси бўйлаб учта кўприк қурилган: Глушково, Званное ва Кариж қишлоғида. 16 август куни Глушководаги ўтиш жойи вайрон қилингани маълум бўлди. Кейин Украина ҳаво кучлари Глушковога қўшни Званне қишлоғидаги кўприкка зарба берган. Кариж қишлоғи яқинидаги кўприк бу ҳудуддаги рус армиясига қурол-яроғ ва озиқ-овқат етказиб бериладиган охирги ўтиш жойи бўлиб қолди.
Украинанинг Курск областидаги ҳужуми
Украина қуролли кучларининг Курск областидаги кенг кўламли ҳужум операцияси 6 августдан бери давом этмоқда. Бу Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши 2022 йил февралида бошланганидан бери бундай турдаги биринчи ҳужумдир.
9 август куни Россия ҳукумати Белгород, Брянск ва Курск областларида «аксилтеррор операцияси режими»ни жорий қилди. 12 август куни Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов жанговар ҳудуддан 120 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинганини билдирди ва Украина қуролли кучлари минтақадаги 28 аҳоли пункти устидан назорат ўрнатганини тан олди.
Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирскийнинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийлар Курск областидаги 1150 километр квадрат майдондаги 80 дан ортиқ аҳоли пунктларини ўз назоратига олган ва Россия ҳудудига 35 км чуқурликда кириб борган.
Мавзуга оид
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00 / 25.12.2024