Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга ошириш, ўзининг ёрқин истеъдоди, кўп қиррали ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқ маънавиятини юксалтириш, мамлакатда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги улкан хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ фуқароларга фахрий унвонлар берилди.

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан

  • Қўзиев Тоир Асқарович - В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг анъанавий ижрочилик бўлими ўқитувчиси, созанда
  • Надирова Айгул Базарбаевна - Нукус давлат педагогика институтининг мусиқий таълим кафедраси доценти, хонанда, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Назарханова Севара Анваржановна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси
  • Умаров Валихан Мирвасилевич - Ўзбекистон давлат академик рус драма театри бош режиссёри
  • Уринбаев Камолиддин Турдимуратович - Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри бадиий раҳбари
  • Амонқулова Нигина Ҳайдаровна - Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг «Дарё» ансамбли хонандаси

«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» фахрий унвони билан

  • Матчанов Очилбек Йўлдашбоевич - Урганч давлат университети ўқитувчиси, мақом хонандаси, Хоразм вилояти

«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони билан

  • Зияханов Хуршид Джавидович - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг миниатюра ва китоб графикаси кафедраси катта ўқитувчиси, график рассом

«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони билан

  • Холбоев Хамза Давлаевич - Узун тумани «Янги юлдуз» маданият маркази қошидаги «Райҳон» ашула ва рақс халқ ансамбли бахшиси, Сурхондарё вилояти