“Ютуғингиз бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди” – Президент Паралимпия совриндорларига қўнғироқ қилди
Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган Асила Мирзаёрова ва Қудратулла Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбари бошқа совриндор ва иштирокчи спортчиларга ҳам салом йўллаб, муваффақиятлар тилади.
Президент енгил атлетикачилар Асила Мирзаёрова ва Қудратулла Маъруфхўжаевни қўлга киритилган ғалаба билан Ўзбекистон номидан табриклаб, кўрсатган матонатлари учун миннатдорлик билдирди.
“Бу машаққатли меҳнатингиз самараси. Жаҳон чемпионатида олтин медал олганингизда менда жуда катта ишонч пайдо бўлган эди. Умидимизни оқлаганингиз учун катта раҳмат, қизим. Бу катта ютуқ. Севимли қизларим нимага қодир эканлигини дунёга намойиш этдингиз”, деди давлат раҳбари Асила Мирзаёрова билан суҳбатда.
Шавкат Мирзиёев чемпионларни қизғин табриклаб, меҳрли сўзларини изҳор қилди. Мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди. Бошқа совриндор ва иштирокчи спортчиларга ҳам салом йўллаб, муваффақиятлар тилади.
Маълумот учун, Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратулла Маъруфхўжаев эса ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе
Спорт | 20:01
-
Санкт-Петербургдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс кечиктирилади
Жамият | 19:55
-
Москвада ОМОН мигрантларга куч ишлатди. Ўзбекистон ТИВ ва Миграция агентлиги вазиятни ўрганмоқда
Ўзбекистон | 19:46
Мавзуга оид

20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади

21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади

19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

16:30 / 01.10.2024