Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Lacetti юқори тезликда дўконга урилди
Оқибатда дўкон ичида бўлган фуқаро тан жароҳати олиб туман шифохонасига мурожаат қилган.
3 сентябр куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, «Мундиён» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда Lacetti русумли автомобил дўконга урилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳайдовчи йўлнинг бурилиш жойида тезлиги юқори бўлгани сабабли автомобилни бошқара олмасдан дўконга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Оқибатда дўкон ичида бўлган фуқаро тан жароҳати олиб туман шифохонасига мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026