Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Истанбулдан депорт қилинди
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси жиноий жавобгарликдан қочиб, Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил давом эттирилишини билдирди.
Жорий йилда Туркия ва Ўзбекистон ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Истанбулда Ўзбекистон фуқароси бўлган 43 ёшли аёл қўлга олинган. Бу ҳақда Истанбулдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Р.Ш. фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб 2021 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган. Аёл 7 сентябрь куни Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинди.
«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига, Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади», — дейилади консулхона хабарида.
Шунингдек, дипломатик муассаса жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилишини, жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланишини билдирган.
«Шу билан бирга, кейинги вақтларда кўплаб фирибгарлик ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортганини инобатга олиб, фуқароларимиздан фирибгарлардан огоҳ бўлишларини сўраймиз», дейилади консулхона ахборотида.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026