Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
Агентлик томонидан Қозоғистоннинг турли ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб, ватанга қайтиш вақтида ишончсиз автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралди.
Аниқланишича, автоҳалокатларнинг асосий қисми носоз автомобил ёки тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчилар туфайли содир бўлмоқда.
Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган ҳамда катта трассаларда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларига йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш, ишончли автотранспорт воситаси ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланиш тавсия этилди.
Мавзуга оид
12:17
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026