Жаҳон | 09:52 / 13.09.2024
1062
2 дақиқада ўқилади

ЕМБ барча учта асосий фоиз ставкаларини пасайтирди

Қайд этилишича, ЕМБ томонидан фоиз ставкаларининг туширилиши евроҳудудда иқтисодий ўсишга ёрдам бериши мумкин. Шундай қилиб, компаниялар ва хусусий мижозларга кредит бериш янада фойдали бўлади.

Фото: FRIEDEMANN VOGEL7EPA

Европа Марказий банки (ЕМБ) 12 сентябр, пайшанба куни бўлиб ўтган бошқарув кенгаши йиғилишида евроҳудуддаги барча учта асосий фоиз ставкаларини пасайтирди. Хусусан, базавий фоиз ставкаси 0,6 фоизга - йиллик 3,65 фоизга, депозит ставкаси эса 0,25 фоизга, 3,5 фоизгача камаяди.

Қайд этилишича, ЕМБнинг ушбу қарори еврозонада иқтисодий ўсишга ҳисса қўшиши мумкин. Шундай қилиб, компаниялар ва хусусий мижозларга кредит бериш янада фойдали бўлади. Бундан ташқари, асосий ставкаларни пасайтириш инвестициялар учун янада қулай шароитлар яратиши ва истеъмолни рағбатлантириши мумкин. Reuters томонидан сўралган иқтисодчилар, шунингдек, ЕМБ ўзининг базавий фоиз ставкасини яна 3,25 фоизгача камайтиришини кутаётганликларини айтишди.

ЕМБ асосий ставкани июн ойида туширган эди

Июн ойи бошида Европа Марказий банки евроҳудуддаги асосий ставкани 2019 йилдан бери биринчи марта йиллик 4,5 фоиздан 4,25 фоизгача пасайтирди. Бу Россиянинг Украинага қарши уруши натижасида юзага келган энергетика инқирозидан кейин пул-кредит сиёсатидаги биринчи шундай қадам эди.

Еврозонада инфляция мақсадли даражага яқинлашмоқда

Ҳозирги вақтда евроҳудудда истеъмол инфляцияси 2,2 фоизни, базавий инфляция эса 2,8 фоизни ташкил этади, ЕМБнинг мақсадли кўрсаткичи эса - 2 фоиз. Шу билан бирга, Германияда август ойида истеъмол нархларининг ўсиши 2021 йил март ойидан бошлаб янги минимал даражага етди ва атиги 1,9 фоизни ташкил этди, буни экспертлар биринчи навбатда арзон ёнилғи билан боғлашмоқда. Германияда базавий инфляция 2,8 фоизгача пасайди, бу 2022 йил февралидан бери энг паст кўрсаткичдир.

Мавзуга оид