Бениннинг янги тайинланган элчиси Ўзбекистондаги вазифасини бажаришга киришди
Ўзбекистон ва Ғарбий Африка мамлакати Бенин ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2005 йил 17 августда ўрнатилган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бениннинг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Андре Акамби Окунлола-Биауни қабул қилди.
"Бениннинг Ўзбекистондаги элчиси Андре Акамби Окунлола-Биау жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Ўзбекистон ҳукумати Африка давлатлари билан ҳар томонлама алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор. Биз ҳамкорликнинг бир қатор истиқболли йўналишлари, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноатини муҳокама қилдик. Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".
Ўзбекистон ва Ғарбий Африка мамлакати Бенин ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2005 йил 17 августда ўрнатилган.
60 ёшли Андре Акамби Окунлола-Биау 2021 йилда Россиядаги элчи этиб тайинланган. Бундан аввал эса у бир неча бор Бенин Миллий Ассамблеяси (парламенти) депутати этиб сайланган.
Мавзуга оид
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
14:32 / 14.09.2024
Уругвайнинг янги элчиси ТИВда аккредитациядан ўтди
11:51 / 14.09.2024
Ангола Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
14:21 / 12.09.2024