Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди. Марҳуманинг 10 га яқин шеърий китоблари нашр этилган, 2011 йилда ёзилган «Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин» шеъри машҳур бўлганди.
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова 15 сентябрь куни вафот этди, дея хабар бермоқда уюшма матбуот хизмати.
Бибисора Туробова 1952 йил 1 сентябрда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Хатирчи туманида туғилган. Ўрта мактабдан кейин Мактабгача таълим техникумида ўқиб, сўнг Самарқанд давлат педагокогика институтида таълим олган.
У Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, меҳрибонлик уйи директори лавозимларида ҳам фаолият юритган.
1990-йилларда Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган. 10 га яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, «Келин салом» ва «Мен излаган қувонч» шеърий китоблари катта эътибор топган. Ижтимоий тармоқларда унинг 2011 йилда ёзилган «Ўлсам жанозамни булбул ўқисин» мисралари билан бошланадиган шеъри Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов томонидан ёзилган дея нотўғри талқин қилиб келинган.
Бибисора Туробова сўнгги интервюларидан бирида ижарама-ижара юрганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:24 / 06.06.2026
Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
16:40 / 09.10.2025
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти венгриялик ёзувчига берилди
14:13 / 19.06.2025