Жаҳон | 15:20 / 17.09.2024
56066
2 дақиқада ўқилади

Япониялик аёл дунёдаги энг кекса одам деб топилди

116 ёшдан ошган аёлга Гиннеснинг рекордлар китоби сертификати топширилди.

Фото: X / Guinness World Records

Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари ҳозирда ҳаёт бўлган дунёдаги энг кекса аёлни зиёрат қилиб, унга махсус сертификат топширди.

Дунёдаги энг кекса инсон Томико Итоока 1908 йил 23 майда Японияда дунёга келган. Бугунги кунда аёл 116 ёш-у 116 кунни қаршилаган.

Ҳего префектурасидаги Асия қариялар уйида унга Гиннеснинг рекордлар китоби расмий сертификатини топширдик. У сўнгги беш йил давомида шу ерда истиқомат қилиб келади. Ўтган ойда 117 ёшли Мария Браняс Морера вафот этгандан сўнг, Томико дунёдаги энг кекса аёл ва энг кекса инсон унвонларини қўлга киритди”, — дея хабар бермоқда Гиннес китоби расмий веб-сайти.

Томико Итоока император Мэйжи ҳукмронлиги даврида Осакада туғилган. Ўрта мактабда у волейбол жамоасига аъзо бўлган, 1979 йилда эса турмуш ўртоғи вафот этгандан сўнг қояга чиқиш ва пиёда юриш билан шуғуллана бошлаган.

Маълумот учун, ҳаёти ҳужжатлар билан тасдиқланган дунёдаги энг кекса инсон ҳамон франциялик Жанна Калман бўлиб қолмоқда. У 122 йил-у 164 кун умр кўриб, 1997 йил августда вафот этган. Итоока бу кўрсаткич бўйича 23-ўринда турибди, бироқ икки ҳафтадан кейин 21-поғонага кўтарилиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти