2,5 йиллик урушда Украина ва Россиянинг 1 млн ҳарбийси ҳалок бўлди ва яраланди
WSJ маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага қарши уруши пайтида 80 минг украин аскари ва 200 минг россиялик ҳалок бўлган. Нашр ҳар икки томондан ярадорлар сонини 400 минг киши деб ҳисоблаган.
Американинг The Wall Street Journal газетаси ҳисоб-китобларига кўра, икки ярим йил аввал бошланган кенг кўламли урушда ҳалок бўлган ва яраланган украиналиклар ва россияликлар сони тахминан 1 миллионга етган. Ҳарбий ҳаракатлар пайтида 80 минг украиналик ва 200 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлди, деб ёзади 17 сентябр, сешанба куни нашр Украина манбалари ва ғарб разведка хизматлари маълумотларига асосланиб.
Украина ва Россияда 400 минг ҳарбий хизматчи яраланган
Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Украинада ҳам, Россияда ҳам яраланган ҳарбий хизматчилар сони тахминан тенг ва ҳар бир томондан 400 мингга яқин. Ҳар икки томондан ўлганлар ва ярадорларнинг аниқ сонини аниқлаш жуда қийин, чунки Россия ҳам, Украина ҳам ўз йўқотишлари ҳақидаги расмий ҳисоб-китобларни эълон қилишдан бош тортмоқда, шунингдек, ишончсизликни келтириб чиқарадиган маълумотларни беряпти, деб ёзади газета.
Айни пайтда, ҳар икки давлатдаги бундай катта йўқотишлар нафақат ҳозир, балки келажакда ҳам жиддий муаммоларни келтириб чиқаради – улар жанг майдонида муаммоларни юзага келтиради ва демографик хавотирларни кучайтиради, деб ёзади WSJ. Шу билан бирга, аҳолиси бир неча баравар кам бўлган Украина учун бундай йўқотишлар Россия Федерациясига қараганда анча катта зарарга олиб келади, дея таъкидлайди журналистлар.
Украина ва Россия расмийлари йўқотишлар ҳақида расмий маълумот бермаса-да, журналистлар очиқ маълумотлар асосида ҳалок бўлганлар рўйхатини юритяпти. "Медиазона" ва "Би-би-си рус хизмати" маълумотларига кўра, урушда 69 мингдан ортиқ россиялик ҳалок бўлган. Бу рўйхатга барча ҳалок бўлган россиялик ҳарбий хизматчилар эмас, фақат ўлими ҳақида оммага маълум қилинганларгина киритилган.
Мавзуга оид
21:00 / 12.10.2024
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик устидан Россияда суд бошланди
19:32 / 12.10.2024
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
00:49 / 12.10.2024
NYT: сентябр Россия Қуролли Кучлари учун энг ҳалокатли ой бўлди
19:38 / 11.10.2024