Ўзбекистонда фермерлар ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етиштириш бўйича йил бошида тузилган шартномаларга қўшимча келишувлар тузилмоқда. Бу борада ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қўшимча келишувлар асосида пахта сотуви нархи пасайтирилади. Фермерлар ва жамоатчилик вакиллари буни фермерларга нисбатан адолатсизлик деб ҳисобламоқда.

Йил бошида 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хомашёсининг бошланғич фючерс нархи, жаҳон бозоридаги охирги 12 ойлик ўртача котировкалардан келиб чиқиб, 7 млн 800 минг сўм деб эълон қилинган эди. Шунга мувофиқ, фермерлар ва кластерлар ўртасида фючерс шартномалари тузиш бўйича биржадаги савдоларга шу бошланғич нарх асос бўлганди.

Бироқ шундан кейин ўтган даврда жаҳон бозорида пахта хомашёси нархи арзонлашди. Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябр куни қабул қилинган “Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, айни пайтда жаҳон бозорида пахта хомашёсининг бошланғич фючерс нархлари тоннасига 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланмоқда.

Ушбу вазиятда ҳукумат қуйидаги чораларни эълон қилди:

  • пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хомашёси (пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилган пахта хомашёси ҳамда уруғлик пахта бундан мустасно) учун 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилади (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан);
  • 2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузилади, бунда пахта хомашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаслиги инобатга олинади;
  • 2024 йил ҳосилидан фючерс шартномаларидан ташқари пахта хомашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини тоннасига 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорда эълон қилинади;