Жаҳон | 10:50 / 20.09.2024
2661
3 дақиқада ўқилади

ЕИ Ливанда электрон қурилмаларнинг оммавий портлашини қоралади

Ливандаги алоқа ва электрон қурилмаларнинг оммавий портлашлари тинч аҳолига жиддий зарар етказилиши сабабли қабул қилиниши мумкин эмас, деди Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел.

Фото: FADEL ITANI/AFP

Ливандаги алоқа ва электрон қурилмаларнинг оммавий портлашлари тинч аҳолига муқаррар ва жиддий зарар етказилиши сабабли қабул қилиниши мумкин эмас, дейилади Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг 18 сентябр, чоршанба куни эълон қилинган расмий баёнотида.

Бундай ҳужумлардан мақсад, Боррелнинг фикрича, Ливанда террор уруғини экишга уринишдир. «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Туркнинг воқеани баҳолашига қўшиламан ва мустақил тергов ўтказишга чақираман», деди Европа дипломатияси раҳбари ҳамда Европа Иттифоқи «тинчликни қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келганини қилишда давом этиши»ни қўшимча қилиб ўтди.

Ливанда «Ҳизбуллоҳ» пейжер ва рациялари портлаши

Икки кун давомида бутун Ливан бўйлаб «Ҳизбуллоҳ» жангчилари фойдаланадиган пейжерлар, рациялар ва радиостанцияларнинг катта портлашлари содир бўлди. Умуман олганда, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, гаджетлар портлашлари оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган, 3500 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Расмий Байрут ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати вакиллари воқеада Исроилни айблади. У қилган ишлари учун «лойиқ жазо» олишига ваъда берилди. Reuters манбасининг таъкидлашича, пейжерлар Исроил разведка хизмати «Моссад» томонидан «ишлаб чиқариш босқичида» ўзгартирилган. Sky News Arabia манбаларига кўра, қурилмаларда детонатор қопқоқларини жиҳозлаш учун ишлатиладиган азот кислотаси эфирини ўз ичига олган портловчи модда - пентаэритриттетранитрат бўлган. Тахминларга кўра, портлашлар «Моссад» аккумуляторлар ҳароратини масофадан оширганда содир бўлган.

Яқин Шарқдаги кескинлашув

2023 йил 7 октябр куни эрталаб Ҳамаснинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.

Ҳамаснинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган. Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида Ҳамасга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.

Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 41 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани