Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ҳаракатга 2027−2029 йилларда раислик қилиши мумкин.
Ўзбекистон 2027−2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълумот берди.
«Қўшилмаслик ҳаракатининг вазирлар йиғилишида иштирок этдик. Угандани 2024−2026 йилларга янги тайинланган раис сифатида тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва Озарбойжоннинг аввалги муваффақиятли раислиги учун миннатдорлик билдирамиз», — дейди вазир.
У Ўзбекистоннинг 20-саммитга мезбонлик қилиши ва 2027−2029 йилларга мўлжалланган ҳаракатга раҳбарлик қилиши режаларини эълон қилинганини билдирди.
«Бунда энергия хавфсизлиги, барқарор ривожланиш ва глобал савдо тизимларини мустаҳкамлаш каби асосий устуворликларга эътибор қаратамиз. Тинчликни мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва таълим орқали келажак авлодни қўллаб-қувватлашни мақсад қилганмиз. Биргаликда замонамиз чақириқларини ҳал қилишимиз ва Глобал жанубнинг овозини кучайтиришимиз зарур», — дея қайд этди вазир.
Қўшилмаслик ҳаракати ҳар икки йилда бир марта саммит ўтказади ва навбатдаги раислик бошқа бир мамлакатга топширилади.
Мавзуга оид
16:03 / 22.01.2024
2027-2029 йилларда Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
08:03 / 22.01.2024
Транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари алоҳида белгиланди
14:50 / 02.06.2023
“Чиқиндиларни оммавий йиғиш” умуммиллий ҳаракати ташкил этилади
08:01 / 23.08.2022